Горячая линия / Hot Line WhatsApp +4792804147

 Donate Bitcoin: 1GPfstCGosvJqUQSQNBaJ7SETtk5HTB3DS

ALGA KARAKALPAKSTAN

©2017-2020 ALGA KARAKALPAKSTAN

МИРЗИЁЕВ КАРИМОВДАН ҚОЛГАН САРОЙЛАРДАН НЕГА ЮЗ ЎГИРДИ?

Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг иқтидорга келган Шавкат Мирзиёев мустабиддан қолган “Оқсарой” ва “Кўксарой”ларда ишлаш ва яшашдан бош тортгани ҳаммага маълум. Янги президент Мустақиллик майдонидаги Сенат биносидан ўзига офис хоналари ажратиб олди ва Тошкент вилоятидаги Ўнгқўрғон қишлоғида янги қароргоҳ қурди. Баъзилар бу ҳолни Мирзиёевнинг Каримовга бўлган ҳурмат-иззатидан деб, бошқалар эса янги президентнинг исрофгарчиликка мойиллигидан деб, талқин қилишди.

 

Аслида эса бу ҳолатга Мирзиёевнинг инс-жинс ва нас-ҳаромнинг зараридан қўрқиши, бундай жойлардан узоқроқ юриш зарурлигига ишониши билан боғлиқдир. Наҳот-ки, Каримов “Оқсарой” ва “Кўксарой”ни нас бостириб кетган бўлса?

 

Ислом Каримовнинг матбуот хизматида ишлаган амалдорлардан бирининг айтишича, мустабиднинг иш куни соат 10 да бошланиб, кечки соат 20.00 да тугаган. Бироқ реал президентлик ишларига Каримов соат таҳминан 12.00-13.00 ларда киришган. Соат 10.00 дан 12.00 гача мустабид нима қилган?

 

Собиқ мулозимнинг айтишича, бу вақтда Ислом Каримов модель қизлар билан ишрат қилишга одатланган. Ҳар куни! Қизларни Президент хавфсизлик хизмати раҳбарияти топиб, етказиб турган. Шанба ва якшанба кунлари зинокорлик ишлари Дўрмондаги “Кўксарой”да ва Бўстонлиқдаги президент далаҳовлисида ҳам давом эттирилган.

 

“Буни девондаги катта-кичик мулозимнинг ҳаммаси билар эди. Масалан, девонда ишлаган Насриддин Муҳаммадиев бу ҳақида бир даврада оғзидан гуллаб қўйгани учун кейинчалик ишдан олинган эди. Умрининг охиригача республика “Байналмилал” марказида раҳбар бўлиб ишлади. Шунча салоҳияти бўлса ҳам, девонга қайтарилмади”, – дейди собиқ матбуот котиби.

 

Унинг айтишича, бу ҳолатдан президентнинг турмуш ўртоғи ҳам хабар топган ва эри билан алоқани амалда батамом узган. “Татьяна Каримова ва Ислом Каримовнинг орасидаги алоқаларнинг деярли 14 йилга узилишига ҳам президентнинг айнан телбаларча зинокорлиги сабаб бўлган. Каримовнинг биринчи турмуш ўртоғи Наталья Кучми ҳам эрининг ошкора зинокорлиги ва муштумзўрлиги учун ажрашишга мажбур бўлган. Кучми бу борада эътироз билдиргудек бўлса, Каримов аёлини шафқатсизларча калтаклашга одатланган”, – дея ҳикоя қилади Каримовнинг ёнида ишлаган собиқ мулозим.

 

Унинг айтишича, Каримов “Оқсарой”ни ҳам, “Кўксарой”ни ҳам зинохонага айлантирганини Шавкат Мирзиёев ҳам яхши билади. “Мирзиёев – бир иримчи одам. У Тошкентдаги “Оқсарой”ни ҳам, Дўрмондаги “Кўксарой”ни ҳам Каримовнинг исловотхонаси деб билади. Шунинг учун ҳам янги президент у ерларда ишлашдан ва яшашдан қатъий бош тортди”, – дейди собиқ матбуот котиби.

 

“Унда нега Мирзиёев Каримовнинг номини абадийлаштириш бўйича ишларни амалга оширди, Каримовга ҳайкаллар ўрнаттирди?” – деган саволимизга собиқ матбуот котиби: “Шундай қилмаса, каримовпараст зомбилар ва баъзи оми одамлар Мирзиёевни нонкўрликда, “дода”ларининг ҳурматини бажо келтирмаганликда айблашлари мумкин эди. Мирзиёев тилда Каримовга ҳурмат бажо келтиргани билан, амалда Каримовнинг сиёсатига ҳам, ҳурматига ҳам тамоман тескари ишларни қилмоқда. Ҳатто Каримовдан жирканади ҳам. 27 йиллик ботқоқнинг сабабчиси айнан Ислом Каримов эканлигини очиқ айтмаяпти холос”, – дейди президент матбуот хизматининг собиқ ходими.

 

ЎХҲ ахборот бўлими

 

 

 

Please reload

Recent Posts

Please reload

Archive

Please reload

Tags

Please reload